09.05.2021 12:22
991
Мюллер ва Алаба Бундеслига рекордчисига айланишди

«Бавария» ўйинчилари Томас Мюллер ва Давид Алаба 10-бор Германия чемпионати ғолиблигини қўлга киритишди. 

Opta'нинг маълумотига кўра, иккала футболчи бу кўрсаткич орқали Бундеслига рекордчисига айланишди.

Эслатиб ўтамиз, 2009 йилдан бери мюнхенликлар таркибида ҳаракат қиладиган Алаба мавсум сўнгида жамоани эркин агент сифатида тарк этади. 

Мюллер эса «Бавария»да 2007 йилдан бери фаолият юритади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар