09.05.2021 08:32
1055
Куманнинг ёрдамчиси: «Ҳамма нарса бизга боғлиқ эмас, аммо ғолиб бўлиш имконияти бор»

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куманнинг ёрдамчиси Алфред Схройдер Ла Лиганинг 35-туридан ўрин олган «Атлетико» (0:0) билан баҳсдан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Шубҳасиз, қийин ўйин билишини билардик. Биринчи бўлимда Мессида, иккинчисида Дембеледа яхши имконият бўлди. 

Тўп асосан бизда бўлди, «Атлетико» ҳимоявий футбол ўйнашини кутгандик. Ғалаба қозониш учун имкониятларимиз бор эди. Энди эътиборимизни кейинги баҳсга қаратишимиз керак. Ўз позициямизда қолдик, ҳали ҳам «Атлетико»дан 2 очкога ортдамиз. 

Энди бошқа ўйинларнинг натижаларини кутишимиз керак. Кўрамиз, «Реал» «Севилья» билан қандай ўйнайди. Ҳамма нарса бизга боғлиқ эмаслигини биламиз, аммо Ла Лигада ғолиб бўлишимиз мумкин. 3 ой олдин ҳозирги позициямизда бўлишни хоҳлаётгандик», – дея Схройдернинг сўзларини келтиради Маrca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар