09.05.2021 09:18
2000
«Интер» ўз майдонидаги ғалабали серия бўйича клуб рекордини ўрнатди

«Интер» Италия чемпионатининг 35-турида ўз майдонида «Сампдория»ни (5:1) тор-мор этди.

Шу тариқа Антонио Конте жамоасининг «Жузеппе Меацца»да А Серия доирасидаги ғалабали серияси 14та ўйинга етди. Бу – клуб рекорди. 

«Нерадзурри» А Серияда ўз майдонида сўнгги бор 2020 йил 31 октябрда «Парма» (2:2) билан баҳсда очко йўқотган. 

«Интер» навбатдаги уй ўйинини 12 май куни «Рома»га қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар