09.05.2021 11:44
2066
Гвардиола: «Челси» – топ-жамоа, аммо биз яхшироқ ўйнадик»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 35-туридан ўрин олган «Челси»га (1:2) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Кучли ўйин ва умуман олганда яхши ҳаракат қилдик. Биринчи бўлим охирида пенальтидан гол уриш имкониятидан фойдалана олмадик. Қандай зарба беришни Агуэронинг ўзи ҳал қилди. У шу тарзда гол урмоқчи бўлди. Бу борада бошқа гапим йўқ.

Ўйин сўнгида пенальти берилмади. Такроран кўрдим. Бу пенальти эди. 

«Челси» – топ жамоа, аммо биз яхшироқ ўйнадик. Ҳаммаси яхши кетаётган эди, аммо улар якунда гол уришди. 21 кундан кейин ЕЧЛ финалида учрашамиз. Бугунги мағлубиятдан дарс сифатида фойдаланамиз ва чемпионликни қўлга киритиш учун керакли очколарни қўлга киритиш ниятидамиз», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар