09.05.2021 21:29
3025
Футзал. «Пахтакор» - Ўзбекистон чемпиони, ОКМК ва Жиззах жамоаси совринли ўринлар соҳиби

Тошкентда футзал бўйича Ўзбекистон Олий лигаси жорий мавсуми якунига етди. 16-тур сўнгги кунги ўйинларидан кейин «Пахтакор» клуби мамлакат чемпионига айланди.

Тошкент жамоаси «Насаф» футзал клуби устидан 5:1 ҳисобида ғалабага эришиб, жами 44 ўйиндан кейин 119 очко жамғариб, Ўзбекистон чемпионига айланди. 

Тошкентликларга Олмалиқнинг ОКМК жамоаси ҳарчанд рақобатчилик қилмасин, 44 ўйиндан кейин бир очко кам – 118 очко жамғариб 2-ўринни эгаллашди.

3-ўрин Жиззахнинг «Huaxin» жамоасига насиб этди – 98 очко. «Бухоро» ва «Қўқон-1912» жамоасилари сўнгги ўринни банд этиб, Биринчи лигага равона бўлишди.

Ўзбекистон чемпионати. 16-тур. 2-кун.
Насаф – Пахтакор – 1:5

Голлар: Жасур Ҳалимов (35) — Дилшод Ирсалиев (23), Aкбар Усмонов (24), Aвазбек Aбдувалиев (27), Константин Свиридов (31), Шерзод Мустафоев (34).

Футзал. Олий лига 2020/21 якуний турнир жадвали:

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар