09.05.2021 09:17
1092
Флик: «Болалигимдан «Бавария» мухлисиман. Бу жамоада икки ажойиб мавсумни ўтказдим»

«Бавария» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Германия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган «Боруссия» Мёнхенгладбахга (6:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, Мюнхен клуби қаторасига 9-бор Бундеслига чемпионига айланди.

«Жамоа эришган ютуқлар ҳайратланарли. Ўтган мавсумни муваффақиятли ўтказганимиздан сўнг деярли дам олмадик. Кўпинча ҳар 3 кунда ўйнадик, лекин жуда яхши ҳаракат қилдик. Чемпионликни қўлга киритганимиздан хурсандмиз – бу энг ҳаққоний соврин. 

«Боруссия» билан ўйинга тайёрлигимиз аниқ эди. Бу – жамоанинг характери. Клуб муваффақиятга эришиш учун қулай муҳит яратди. 

Болалигимдан «Бавария» мухлисиман. Герд Мюллер, Пауль Брайтнер, Карл-Ҳайнц Румменигге менинг кумирларим эди. 

Бу ерда икки ажойиб мавсумни ўтказдим. Клубда ҳукм сураётган бирдамликни ҳис қилиш жуда яхши бўлди. Бу йиллар мен учун қадрли», – дея Фликнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар