09.05.2021 20:07
8652
АПЛ. Пенальти, четлатиш ва навбатдаги камбэк. «МЮ» «Астон Вилла» майдонидан ғалаба билан қайтди

АПЛ 35-тури доирасида «МЮ» сафарда «Астон Вилла»га қарши майдонга тушди.

Бирмингемдаги баҳсда ҳисоб мезбонлар вакили Траоре томонидан очилганига қарамай, «Юнайтед» одатдагидек иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартирди. Погбага ишлатилган пенальтини Бруно голга айлантириб ҳисобни тенглаштирган бўлса, 4 дақиқа ўтиб Гринвуд Сульшер жамоасини ҳисобда олдинга чиқарди. Захирадан майдонга тушган Кавани эса ўйинга нуқта қўйди – 1:3.

Натижада «МЮ» ўйиндаги ғалабаси эвазига «Сити»нинг бу турда ҳам чемпион бўлмаслигини таъминлади – очколарини 70тага етказиб, 2-ўринда бормоқда. Орадаги фарқ 10 очкога қисқарди. Қолаверса, «МЮ» захирасида яна бир ўйин мавжуд.

АПЛ. 35-тур
Астон Вилла – Манчестер Юнайтед 1:3

Голлар: 1:0 – 24 Траоре, 1:1 – 52, пенальти Бруну Фернандеш, 1:2 – 56 Гринвуд, 1:3 – 87 Кавани.
Астон Вилла – Мартинес, Мингз, Таргетт, Конса, Кэш, Макгинн, Баркли (Дэвис, 77), Дуглас Луис (Рэмзи, 65), Эль-Гази (Уэсли, 77), Траоре, Уоткинс.
Манчестер Юнайтед – Ҳендерсон, Уан-Биссака, Линделеф, Магуайр (Байи, 78), Шоу, Фред, Погба, Бруну Фернандеш (Матич, 86), Мактомини, Рэшфорд, Гринвуд (Кавани, 65).
Четлатиш: Уоткинс (89).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар