09.05.2021 17:33
5094
А Серия. «Женоа» «Сассуоло»га мағлуб бўлди, Шомуродов захирадан майдонга тушди

Италия А Серияси 35-тури доирасида «Женоа» ўз майдонида «Сассуоло»га ютқазиб қўйди.

Ўйинда Паспадори ва Берардининг голларига 85-дақиқада мезбонлардан Дзаппакоста фақат битта гол билан жавоб қайтара олди – 1:2.

Мезбонлар сафида Элдор Шомуродов иккинчи бўлим бошида майдонга тушган бўлса-да, икки ўйинлик голли сериясини давом эттира олмади. 
Натижада «Женоа» 36 очко билан 14-ўринда бораётган бўлса, «Сассуоло» эса 56 очко билан 7-ўринда бормоқда. 

А Серия. 35-тур
Женоа – Сассуоло 1:2

Голлар: 0:1 – 14 Распадори, 0:2 – 66 Берарди, 1:2 – 85 Дзаппакоста.
Женоа – Перин, Сапата, Гольданига, Гильоне (Элдор Шомуродов, 46), Дзаппакоста, Зайц (Пьяца, 75), Беҳрами (Кассата, 68), Бадель, Масьелло, Пандев (Ровелла, 68), Дестро (Скамакка, 68).
Сассуоло – Консильи, Толян, Рожерио, Феррари, Кирикеш, Журичич (Дефрель, 57), Локателли (Бурабия, 81), Траоре (Гараслин, 71), Лопес, Берарди (Капуто, 81), Распадори (Обианг, 72).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар