08.05.2021 12:46
2518
Теглар
«Бавария» «Ювентус»нинг рекордини такрорлади

«Бавария» қаторасига 9-бор Германия чемпионига айланди ва топ-5 лигаларда кетма-кет чемпионликлар сони бўйича «Ювентус»нинг рекордини такрорлади. 

Бу кўрсаткич борасида кейинги натижа Францияда «Лион»га тегишли — 7. Испанияда Ла Лигани кетма-кет 5 марта ютган «Реал» мамлакат рекордчиси саналади. 

АПЛда эса қаторасига 3 бор чемпионлик энг яхши кўрсаткич саналади. Буни 4 жамоа уддалай олган: «Манчестер Юнайтед» (2 марта), «Ливерпуль», «Арсенал» ва «Ҳаддерсфилд».

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар