08.05.2021 10:21
2394
«Барселона»нинг апелляцияси рад этилди – Куман «Атлетико» билан ўйинни ҳам ўтказиб юборади

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куманнинг икки ўйиндан иборат дисквалификацияси ўз кучида қолди.

Каталония клуби нидерландиялик мутахассиснинг дисквалификациясини бир ўйинга қисқартиришни сўраб, икки марта апелляция берганди. Аммо Спорт администрацияси суди иккинчи апелляцияга ҳам рад жавобини берди. 

Шу тариқа Куман 8 май куни бўлиб ўтадиган Ла Лиганинг 35-туридан ўрин олган «Атлетико»га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Куман 33-тур доирасидаги «Гранада» (1:2) билан ўйинда тўртинчи ҳакам билан баҳслашгани учун икки ўйинга четлатилганди. Натижада жамоани 34-турда «Валенcия»га (3:2) қарши беллашувда ёрдамчи мураббий Алфред Схройдер бошқарганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар