08.05.2021 02:04
2519
Теглар
БАА чемпионати. Легионерларимиз ўйнайдиган жамоалар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Ҳамдамовдан дебют гол, Машариповдан ассист

БАА Про лигасида 25-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда ҳамюртларимиз тўп тепадиган барча жамоалар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. 

«Шаржа» (48 очко, 3-ўрин) сафарда «Ажман» дарвозасига жавобсиз 3та тўп киритди, Отабек Шукуров тўлиқ ҳаракат қилди. 

«Шабоб Ал Аҳли» (47 очко, 4-ўрин) ўз майдонида «Ал Васл»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Жалолиддин Машарипов ва Одил Ҳамробеков тўлиқ ўйин ўтказишди. Машарипов жамоасининг 3-голига ассистентлик қилди.

«Ҳатта» (12 очко, 14-поғона) ўз уйида «Иттиҳод Кальба»ни тор-мор этди. Достон Ҳамдамов 55-дақиқада захирадан майдонга тушиб, дебют голини уришга муваффақ бўлди. 

БАА Про лигаси, 25-тур, 7 май

Ажман — Шаржа 0:3
Голлар: Ракан (60, автогол), Коронадо (72, 75).

Шабоб Ал Аҳли — Ал Васл 3:0
Голлар: Жобир (12, пенальти), Эдуарду (30), Суҳайл (38). 

Ҳатта — Иттиҳод Кальба 4:0
Голлар: Самаржич (27, 80), Жонатас (64, пенальти), Ҳамдамов (69).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар