08.05.2021 23:39
11204
АПЛ. «Челси» 90+3-дақиқадаги гол эвазига «Сити» устидан иродали ғалабага эришди

АПЛ 35-тури доирасидаги марказий ўйин Манчестерда ўтказилди.

ЕЧЛ финали олдидан репетиция дея эътироф этилган баҳс шиддатли ўтди. «Сити» тайм якунида Стерлингнинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, 45+2-дақиқада Агуэро пенальтидан фойдалана олмади.

Иккинчи бўлимда эса Зиёш фарқни тенглаштирган бўлса, 90+3-дақиқада Алонсо Вернернинг узатмасини голга айлантириб, жамоасига ғалаба келтирди - 1:2. 

Натижада, «Челси» 64 очко билан 3-ўринга кўтарилган бўлса, «Сити» бу турда ҳам чемпион бўлиш имкониятини ортга сурди.

АПЛ. 35-тур
Манчестер Сити – Челси 1:2

Голлар: 1:0 – 44 Стерлинг, 1:1 – 63 Зиеш, 1:2 – 90 Алонсо.
Манчестер Сити – Эдерсон, Менди (Зинченко, 80), Аке, Рубен Диаш, Жоау Канселу, Ферран Торрес (Гундўған, 71), Родри, Стерлинг, Лапорт, Габриэл Жезус, Агуэро (Фоден, 70).
Челси – Менди, Алонсо, Рюдигер, Кристенсен (Зума, 45), Жеймс, Зиёш (Хадсон-Одои, 76), Канте (Жоржиньо, 68), Пулишич, Гилмор, Аспиликуэта, Вернер.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар