07.05.2021 18:29
4325
Зойир Мирзаев ОФК Кубоги олдидан «Насаф»га омад тилади

Қаршининг «Насаф» клуби ОФК Кубогига жўнаб кетишидан олдин Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев жамоа аъзолари билан учрашди.

Қарши темирйўл вокзалида ўтган учрашувда Зойир Тоирович Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги футболчиларга омад тилади.

«Юртимиз шаънини ҳимоя қилиш учун ОФК ўйинларига отланган вилоятимизнинг бош жамоаси - «Насаф»га ўзим ва кўп сонли мухлислари номидан омадлар тилайман. Ватанимизга ғалабалар билан келишига тилак билдириб қоламиз», -  дея вилоят ҳокимининг сўзларини келтирган Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Маълумот учун, «Насаф» бугун, 7 май куни Қаршидан Тошкентга бориб, икки кун давомида сунъий қопламали майдонда машғулотлар олиб боради. 10 май куни эса Тошкент – Душанбе рейси билан Тожикистон пойтахтига етиб бориб, 14-20 май кунлари ОФК кубоги-2021да қатнашади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар