07.05.2021 08:30
614
Унаи Эмери: «Арсенал»да гол уриш учун яхши имкониятлар бўлди, аммо «Вильярреал» финалга чиқишга лойиқ эди»

«Вильярреал» бош мураббийи Унаи Эмери Европа Лигаси яримфиналидан ўрин олган «Арсенал»га (0:0, 2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Финалга чиққанимиздан фахрланамиз, чунки «Арсенал» – жуда яхши жамоа. Бугун худди биринчи ўйиндагидек ҳаракат қилдик ва финалга чиқишга лойиқ эдик. 

Баҳсга жуда жиддий ёндашдик. Футболчилар бир-бирларига ёрдам беришди. Яхши ҳимояландик.

Баъзан узоқ вақт давомида тўпни бошқаришга муваффақ бўлдик. Шу билан бирга «Арсенал»да гол уриш учун энг яхши имкониятлар бўлганини тан оламан.  

«Манчестер Юнайтед»га қарши оғир баҳс бўлишини биламан. Уларга қарши ўйнашга лойиқмиз ва финалда мухлисларимизга энг яхши ўйинни намойиш этамиз», – дея Эмерининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар