07.05.2021 12:06
1758
Сульшер «Рома» билан ўтган ўйин ва тиғиз тақвим ҳақида гапирди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Европа Лигаси яримфиналидан ўрин олган «Рома»га (2:3, 6:2) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Финалга чиқиш жуда ёқимли. «Олд Траффорд»да иккинчи бўлимни яхши ўтказгандик, бу бизга ёрдам берди. 

Мағлубиятдан, айниқса, иккинчи бўлимдаги ҳаракатларимиздан кўнглим тўлмади. Ҳисоб 8:6 бўлиши ҳам мумкин эди. Ғалати ўйин. Уларга тўпни бериб қўйишда давом этдик. Бахтимизга, бизда дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири бор. Финалдамиз ва 26-майни кутяпмиз.

Тиғиз тақвим? («МЮ» «Ливерпуль»га қарши қолдирилган баҳс туфайли 9-13 май оралиғида 3та ўйин ўтказадиган бўлди). Буни ҳеч қачон футбол ўйнамаган одамлар қилишди. Бу – футболчилар учун жисмонан имконсиз», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар