07.05.2021 13:46
3007
Гвардиоланинг отаси: «Пеп ҳеч қачон Мессини олиб кетиб, «Барса»га зарар етказишни хоҳламаган»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг отаси Валенти Гвардиола «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг «шаҳарликлар» сафига ўтиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

«Дунёда Мессини ўз таркибида кўришни истамайдиган клуб йўқ. Ме уни 12-13 ёшдаги ўйинларидан биламан ва ўшандаёқ ҳайратда қолгандим. У – ақл бовар қилмайдиган футболчи. Бундай ўйинчилар жуда кам ва аминманки, Пеп «Сити»да Мессининг бўлишига қарши эмас. 

Пеп ҳар доим Мессини энг зўри деб ўйлаган, аммо Лео «Барселона»да. Хосеп ҳеч қачон «Барса»дан футболчини олиб кетиб, жамоага зарар етказишни хоҳламаган», – дея Валентининг сўзларини келтиради Маrca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар