07.05.2021 09:35
1783
Гринвуд – «МЮ» сафида 100та ўйин ўтказган энг ёш инглиз футболчиси

«Манчестер Юнайтед» Европа Лигаси яримфинали жавоб баҳсида «Рома»га (2:3) мағлуб бўлди. 

Opta'нинг маълумотига кўра, ушбу баҳсда манкунианликлар ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд «қизил иблислар» сафидаги 100-ўйинини ўтказиб, клуб тарихида бундай натижага эришган энг ёш инглиз футболчисига айланди – 19 ёш 217 кун.

«МЮ» тарихида фақат икки футболчи 100та баҳсда  майдонга тушганида, Гринвуддан ёшроқ бўлишган. Булар – шимолий ирландиялик Норман Уайтсайд (18 ёш 329 кун) ва Жорж Бест (19 ёш 168 кун).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар