07.05.2021 08:46
1989
 Ҳаким Фузайлов: «Янги жамоа тузяпмиз, хатолар бўлиши табиий»

«Динамо» бош мураббийи Ҳаким Фузайлов Про-Лига 6-туридан ўрин олган «Нефтчи»га қарши ўйин (0:1) ҳақида фикр билдирди.

«Рақиб сафида кучли футболчилар йиғилгани сабаб ўйин қийин ўтиши  ва битта голгача бўлиши кутилганди. Йигитларнинг иштиёқ билан ўйнаганига эътирозим йўқ. Хатолар бор, бўлиши ҳам табиий, чунки мен энди 4 ойдан буён ишлаяпман ва янги жамоа тузяпмиз. Дарвозабон (Фарҳод Раҳматов) жароҳат олди ва уни шу сабаб алмаштирдик. Яна баъзи футболчиларда жароҳат бор.

Ҳакамлар ҳақида эса гапирмоқчи эмасман, уларнинг фаолиятига баҳо берадиган одамлар бор», деди Ҳаким Фузайлов.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар