06.05.2021 14:50
2706
«Тоттенҳэм» Гасперинини таклиф қилмоқчи

«Аталанта» клуби бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини янги мавсумдан бошлаб Англия Премьер-лигасида фаолият бошлаши мумкин, дея хабар бермоқда Sky Sport Deutschland.

Манбанинг ёзишича, Лондон клуби раҳбарияти 63 ёшли мутахассис билан алоқага чиққан. Томонлар келишувга эришишса, Гасперини янги мавсум олдидан «Тоттенҳэм»га кўчиб ўтиши мумкин.

Аввалроқ, «Тоттенҳэм» «Челси» ва «Ювентус» собиқ устози Маурицио Сарри билан музокара ўтказаётгани ҳақида хабар берилганди. Бунгача лондонликларнинг таклифини «Бавария»да иш бошлаётган Юлиан Нагельсманн ва «Аякс»да қолишга қарор қилган Эрик тен Ҳаг рад этганди.

Маълумот учун, «Тоттенҳэм» АПЛ жорий мавсумида 6-ўринда бормоқда. Уч ҳафта аввал клуб Жозе Моуриньони истеъфога чиқаргач, Райан Мейсон жамоани вақтинчалик бошқармоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар