06.05.2021 08:48
983
Сульшер: «Рома» «Барселона» билан ўйинда камбэк қилганини унутмаслигимиз керак»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Европа Лигаси яримфиналидан ўрин олган «Рома»га қарши жавоб баҳси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ҳали финалда эмасмиз. Ғалаба қозониш учун ўйнашимиз керак. Натижани сақлаб қолишни эмас, янада яхшиланиш истаймиз. 

Бир неча йил аввал «Рома» «Барселона»га қарши ўйинда камбэк амалга оширган. Буни унутмайлик.

Биринчи ўйин билан таққослаганда таркибда бир нечта ўзгаришлар қиламиз. Футболчиларнинг чидамлилигини синаб кўрамиз, чунки улар ҳар мавсумда 50та ўйин ўтказишлари керак.

Кавани? Эдинсон билан қизиқарли суҳбатлар ўтказдик. Аммо сўнгги сўзни унинг ўзи айтади. «МЮ»да қолиш ёки қолмаслик тўғрисида ўзи қарор қабул қилиши керак. Бу борада оптимистик кайфиятдаман, – дея Сульшернинг сўзларини келтиради Sky.

«Рома» 2018 йили Чемпионлар Лигаси чоракфиналида «Барселона»га сафарда 1:4 ҳисобида ютқазиб, ўз майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва яримфиналга йўл олганди. 

«Рома» – «МЮ» ўйини бугун, 6 май куни бўлиб ўтади. Дастлабки беллашувда манкунианликлар 6:2 ҳисобида устун келишган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар