06.05.2021 09:43
988
Артета: «Энг муҳим ўйин. Ғалаба қозонсак, кубокка яқинлашамиз»

 «Арсенал» бош мураббийи Микель Артета Европа Лигаси яримфиналидан ўрин олган «Вильярреал»га қарши жавоб баҳси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўзимизни барча миш-мишлардан, клуб атрофидаги воқеалардан йироқ тутишимиз керак. Баҳсга эътибор қаратишимиз зарур, чунки клубга ёрдам беришнинг энг яхши йўли – ўйинларда ғалаба қозониш ва энг юқори даражада рақобатлашиш.

Бу – клуб учун энг муҳим ўйин. Агар ғалаба қозонсак, кубокка анча яқинлашамиз. Ғалабалар ҳар доим келажакка ёрдам беради. Ҳамма нарсага тайёр бўлишимиз керак», – дея Артетанинг сўзларини келтиради Sky Sports.

«Арсенал» – «Вильярреал» ўйини бугун, 6 май куни бўлиб ўтади. Дастлабки беллашувда Испания клуби 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар