05.05.2021 11:26
5895
Капелло Неймарни танқид қилди

«Ювентус» ва «Милан» клубларининг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло EЧЛ яримфиналидан ўрин олган «Манчестер Сити» – «ПСЖ» (2:0) ўйинидан сўнг парижликлар ҳужумчиси Неймар ҳақида фикр билдирди.

«Манчестер Сити» футболчилари яхши ҳимояланишди ва бир-бирларига ёрдам беришди. Бу – ажойиб жамоа. 

Фернандиньо асосий ўйинчилардан бири бўлди. У барчани тўхтатди. Гвардиоладан ажойиб юриш.

Мен Неймар нимадир қила олади, деб умид қилгандим. У ҳал қилувчи ролни ўйнашини кутгандим. У жуда кўп фойдасиз зарбалар берди. 

Неймар етакчи сифатида кўринмади. Етакчи жамоани натижага олиб боради. У эса жуда кўп гапирди», – дея Капеллонинг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар