05.05.2021 09:52
10126
Гвардиола: «Террининг сирпаниб кетиши, «Реал»нинг «Атлетико»га 93-дақиқада гол уриши. ЕЧЛда кичик эпизодлар ҳам ўйинни ҳал қилади»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ яримфиналидан ўрин олган «ПСЖ»га (2:0, 2:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу ғалаба барчамизга ва бутун клубга тегишли. Ниҳоятда фахрланаман. Дастлабки фикрларим бугун майдонга тушмаган футболчилар ҳақида. Уларнинг барчаси ўйнашга лойиқ эди. Ҳамма ўз ҳиссасини қўшди. Муваффақиятдан завқ олиш вақти келди. Энди АПЛда чемпионликка эришиб, финалга тайёргарлик кўриш учун 2-3 ҳафта сарфлашимиз керак. 

Биринчи бўлимда «ПСЖ»да майдон марказида кўплаб футболчилар бор эди ва биз босим туфайли қийналдик. Танаффусдан кейин ўйинимизни ўзгартирдик, тўпни тез-тез қабул қила бошладик ва умуман анча яхши ҳаракат қилдик. «Барселона» ва «Бавария»ни турнирдан чиқариб юборган жамоага қарши икки ўйинда 4:1 ҳисобини қайд этиш катта аҳамиятга эга.

«ПСЖ» ҳар йили ўз чемпионатида ғалаба қозонади. Улар охиригача курашишди. Одамлар финалга бориш осон деб ўйлашади. Ҳал қилувчи баҳсга етиб бориш бизнинг сўнгги 4-5 йил давомида олиб борган ишларимизга мазмун бағишлайди. 

Йигитлар ҳар куни доимий даражада ишлашди ва бу жуда ажойиб. Бу турнирда кичик эпизодлар туфайли чиқиб кетишингиз мумкин. Жон Терри сирпаниб кетди ва «МЮ» Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлди (2008 йил), шунингдек, улар сўнгги дақиқаларда «Бавария»ни мағлуб этишди (1999 йил). «Реал» «Атлетико»га 93-дақиқада гол урди (2014). Бу турнирда ғалаба қозониш жуда қийин», – дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар