05.05.2021 20:02
9621
«Барселона» Неймар учун яна кураш бошлади

«ПСЖ» Чемпионлар лигаси яримфиналида «Манчестер Сити»га кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам мағлубиятга учраб, турнирни тарк этгач, «Барселона» клуби парижликлар ҳужумчиси Неймарга бўлган қизиқишни қайтадан жонлантирди.

As’нинг ёзишича, Каталония клуби президенти Жоан Лапорта бразилияликнинг трансфери «Барса» учун жиддий туртки бўлишига ишонмоқда. Бу энг аввало клуб бренди қимматлашишига, иккинчидан бошқа трансферларни ҳам амалга ошириш нисбатан осонроқ бўлишига, учинчидан Неймарнинг келиши Мессининг ҳам жамоада қолишига сабаб бўлиши айтилмоқда.

Қайд этилишича, Жозеп Бартомеу президентлиги давридаёқ «Барселона» футболчилари Неймарнинг трансфери учун маошлари қисқаришига рози эканликларини маълум қилишган.

«Барселона» раҳбарият Неймарни 100 миллион еврога сотиб олишига ишонмоқда. Клуб президенти Лапорта ва бош мураббий Роналд Куман аксарият футболчиларни трансферга қўйиб, бу маблағга эга бўлиш мумкинлигига ишонишмоқда.

Маълумот учун, Неймарнинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилда якунига етади. Бразилиялик форвард ҳалигача шартномасини узайтиргани йўқ. 

Аввалроқ, Париж клуби 29 ёшли Неймардан ташқари Мбаппени ҳам ўз сафида олиб қолиш учун бор имкониятини сарфлашга тайёр экани ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар