04.05.2021 15:34
1519
Теглар
УЕФА Евро-2020 учун миллий жамоаларга 26 нафаргача футболчини рўйхатдан ўтказишга рухсат берди

УЕФА Европа чемпионати ўйинлари олдидан турнир регламентига ўзгариш киритди, дея хабар бермоқда ташкилот расмий сайти. 

Европа футбол иттифоқи турнир иштирокчи миллий жамоаларига ўз таркибига 26 нафаргача футболчини рўйхатдан ўтказишга рухсат берди. Бунгача 23 нафар ўйинчини «заявка»дан ўтказишга рухсат бор эди.

«Ҳозирги пандемия шароитидан келиб чиқиб, таркиб борасида юзага келиши мумкин бўлган турли муаммоларни инобатга олган ҳолда миллий жамоаларнинг рўйхатдаги ўйинчилари сони 26 нафаргача оширилишига рухсат берилди. Шунга қарамай, ҳар бир ўйинга алоҳида қайдномага киритиладиган ўйинчилар сони 23 нафардан оширилмайди. Шундан 3 нафари дарвозабонлар бўлади», - дейилади УЕФА хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 турнири 2020 йилда ўтказилиши лозим эди, аммо коронавирус пандемияси туфайли баҳслар бир йил кейинга сурилди. Қитъа чемпионати жорий йил 11 июндан 11 июлга қадар ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар