04.05.2021 13:52
2209
Теглар
Рўзимбой Aҳмедов ҳакамни ҳақоратлагани учун 3 ўйинга, «Локомотив» футболчиси 4 ўйинга четлатилди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, бир неча расмийларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди, дея ёзади ташкилот расмий сайти.

Про лига 5-тури доирасидаги «Нефтчи» - «Хоразм» учрашувидаги «Хоразм» жамоаси футболчилари Равшанбек Султонов ва Рўзимбой Aҳмедов учрашув якунидан сўнг, бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун 3та ўйинга четлатиш ва жарима интизом чораси қўлланилди. 

Aёллар олий лигаси 1-тури доирасидаги «Бухоро W» - «Локомотив W» учрашувидаги «Бухоро W» жамоаси бош мураббийи Геннадий Коченев учрашувнинг 76-дақиқасида бош ҳакамга ўз норозилигини қўпол тарзда билдиргани учун қизил карточка билан жазоланган. Ушбу ҳаракат учун Коченевга 2 та ўйинга четлаштириш ҳамда жарима интизом чораси қўлланилди. 

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-тур доирасидаги «Локомотив» - «Турон» учрашувидаги «Локомотив» жамоаси футболчиси Хуршидбек Мухторов ўйиннинг 73-дақиқасида «Турон» футболчисига нисбатан қўпол хатти-ҳаракати учун майдондан четлаштирилгани ўрганиб чиқилди. Футболчига 4 та ўйинга четлаштириш ва жарима жазоси белгиланди. 

«U18» Биринчилиги 1-тур доирасидаги «Янгийер U-18»- «Турон U-18» учрашуви «Турон U-18» жамоаси футболчиси Баҳодир Султонов учрашувнинг 90+5-дақиқасида бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилганди. Бу ҳолат учун футболчи 3та ўйинга дисквалификация қилинди. 

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 3-тур доирасидаги «Турон» - «Aндижон» учрашувидаги «Aндижон» жамоаси расмий вакили Дониёр Усмонов баҳснинг 72-дақиқасида бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилганди. Мазкур ҳолат юзасидан Усмоновга жарима интизомий чораси белгиланди. 

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги «Оқтепа» - «Олимпик» учрашуви якунидан сўнг, ЎФA ҳакамлар бўлими бошлиғи Эркин Бахтиёров томонидан билдирги келиб тушди. Бунга кўра, «Оқтепа» жамоаси футболчиси Олимхон Каримов беллашувнинг 81-дақиқасида ҳакам қарорига нисбатан ножўя ҳаракат билдирган. Ушбу ҳолат ўрганиб чиқилиб, Каримовга жарима жазоси қўлланилди, дейилади хабарда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар