04.05.2021 11:45
6866
Рабьо: «Роналду Илон Маскка ўхшайди»

«Ювентус» яримҳимоячиси Адриен Рабьо жамоадоши Криштиану Роналдуни SpaceX асосчиси Илон Маск билан таққослади. 

«Унинг муваффақиятлари калити меҳнат, меҳнат ва кўпроқ меҳнатда. У Tesla раҳбари Илон Маскка ўхшайди. Уларнинг иккаласи ҳам қаттиқ ишлайди ва ҳеч қачон тўхтамайди. 

Криштианунинг ёнида ишлаганим сабабли унинг ўзига нисбатан ўта қаттиққўл эканлигини кўряпман. У, албатта, табиий истеъдодга эга, аммо бу етарли эмас. 

Роналду танасини ақл билан бошқаради. У 36 ёшида юкламаларни қандай тақсимлашни билади. Бу — ўрганиб бўлмайдиган нарса. Бу руҳий ҳолат, ирода масаласидир.

Ёши ва чарчаганига қарамай, Роналду деярли барча баҳсларда ўйнайди. У бор кучини сарфлайди. Унинг доимий фидойилиги — намуна», — дея Рабьонинг сўзларини келтиради Альфредо Педулли. 

Португалиялик ҳужумчи бу мавсумда А Серияда 30та ўйин ўтказиб, 27та гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар