04.05.2021 14:42
3208
Почеттино: «Мбаппе ўйнай олмаган тақдирда ҳам «ПСЖ» Манчестерда ғалаба қозониш учун етарли кучга эга»

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Маурисио Почеттино Чемпионлар лигаси яримфинал жавоб баҳси доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши ўйин олдидан Килиан Мбаппенинг ҳолати ҳақида гапирди.

«Бугун Мбаппенинг ҳолатини яна бир марта баҳолашимизга тўғри келади. У якка тартибда шуғулланаяпти. Ўйинда майдонга тушиш ёки тушмаслиги Килианнинг учрашувга яқин ўзини қандай ҳис қилаётганига боғлиқ бўлади. Қўл остимда катта таркиб бор, барча ўйинчилар вазифани бажара олишади. Мбаппе ўйнай олмаган тақдирда ҳам «ПСЖ» Манчестерда ғалаба қозониш учун етарлича кучга эга», - дея парижликлар устози Почеттинонинг фикрларини келтирмоқда УЕФА расмий сайти.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» — «Пари Сен-Жермен» ўйини бугун, 4 май соат 23:59да бошланади. Дастлабки ўйинда Англия клуби Франциядан ғалаба (2:1) билан қайтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар