04.05.2021 08:44
1878
Почеттино: «Ҳақиқий жанг бўлади. Мақсадимиз — «Сити»ни тўпдан маҳрум қилиш»

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино ЕЧЛ яримфиналидан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши жавоб баҳси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Мбаппенинг ҳолатини яна бир бор текширамиз. У индивидуал шуғулланмоқда. У ўзини қандай ҳис қилаётганини билиб, кейин қарор қабул қиламиз. 

Бизда катта таркиб бор. Барча футболчилар вазифани бажара олишади. Килиан ўйнай олмаса ҳам, жамоада ғалабага эришиш учун ҳамма нарса бор. 

Мақсадимиз — рақибни тўпдан маҳрум қилиш. Ўйинчиларнинг устунликларини инобатга олсак, жамоамиз ҳам тўпни сақлаб туришни яхши кўради. аммо тўп билан муомала ва ҳужумга ўтишдаги мувозанатни сақлаш керак. 

Агрессив ўйнаймиз ва ўз имкониятларимиздан унунмли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Иккита гол уришимиз керак. Ҳақиқий жанг бўлади. Оғир ўйин кутмоқда, лекин биз бунга тайёр бўлишимиз керак. 

Бундай ўйинларда бирор нарсани тахмин қилиш қийин. Футбол — ажаблантирадиган ўйин», — дея Почеттинонинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти. 

«Манчестер Сити» — «ПСЖ» баҳси бугун, 4 май куни бўлиб ўтади. Дастлабки баҳсда «шаҳарликлар» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар