04.05.2021 11:42
2043
Лукаку: «Конте учун ўлимгача курашишга тайёрман. Бу — фаолиятимдаги энг яхши мавсум»

«Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку А Сериядаги чемпионликдан сўнг жамоа бош мураббийи Антонио Контени мақтади. 

«Конте учун ўлимгача курашишга тайёрман. «Челси»да бирга ишлай олмадик. Аммо «МЮ»дан кетиб, унинг жамоасига қўшилсам, ўсишга эришаман, деб ҳисоблардим. 

У менга очиқ айтди: «Машғулотларда ишламасанг, демак, ўйнамайсан». Ўсишингда сенга ўз фикрларини ростгўйлик билан айтадиган инсонлар билан учрашиш муҳимдир. Бунинг ортидан Это'О, Дрогба, Анридек чинакам чемпионлар пайдо бўлади.

Дунёдаги барча «Интер» мухлислари, жамоа, мураббий, президент, клуб учун хурсандман. Бу — фаолиятимдаги энг яхши мавсум. Умид қиламанки, «Интер» билан ғалабалар даврини бошладик», — дея Лукакунинг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар