04.05.2021 15:19
12129
Левандовски АПЛ клубига ўтиши мумкин. Унга икки клуб қизиқиш билдирган

«Бавария» клуби ва Польша миллий жамоаси форварди Роберт Левандовски фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда Sport Bild.

Манбанинг ёзишича, футболчининг агенти Пини Захави «Бавария» раҳбарияти билан шартномани узайтириш ва мижозининг маошини ошириш масаласида келишувга эриша олмаса Левандовски Англияга кўчиб ўтиши мумкин. Қайд этилишича, унга «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» клублари қизиқиш билдириб келмоқда.

Левандовски 2014 йилдан буён «Бавария» сафида тўп суриб келмоқда. 32 ёшли форварднинг амалдаги шартномаси 2023 йилда якунига етади. 

Маълумот учун, Левандовски Бундеслига жорий мавсумида 26 ўйинда 36та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар