04.05.2021 10:29
1498
Гвардиола: «Яримфиналнинг жавоб ўйинлари ҳар доим қийин кечади»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ яримфиналидан ўрин олган «ПСЖ»га қарши жавоб ўйинидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«ПСЖ» — ажойиб жамоа. Буни ҳамма билади. Улар ғалаба учун кўпчилик кутмаган ўйинни кўрсатишга қодир. Шу билан бирга биз ҳам қанчалик ажойиб ўйнашимиз мумкинлигини биламиз. Финалга чиқиш истаги тушунарли. 

Биринчи ўйиндагидек хавф кутмоқда. Улар таркибни ўзгартиришлари мумкин. Уларда ақлли мураббий бор. 

Ўзимизга эътибор қаратишимиз, яхши ўйнашимиз, сабр-тоқатли бўлишимиз ва гол уришимиз керак. 

«Тоттенҳэм» билан ўйинга ўхшашликлар? Нима бўлишини тахмин қила олмайман. Ўтмиш — бу ўтмиш. Ўшанда ажойиб ўйнагандик. Энди финалга чиқишга ҳаракат қиляпмиз. 

Тажрибамга асосланиб, шуни айтишим мумкинки, яримфиналнинг жавоб ўйинлари ҳар доим қийин кечади. Биринчи ўйин натижасига таяниб ўйнашни бошлайсиз. Финал — бутунлай бошқача воқеа», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар