04.05.2021 08:39
3345
БАА чемпионати. «Шаржа» «Ҳатта»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди, «Шабоб Ал Аҳли»да дуранг

БАА Про лигасининг 24-турида «Шаржа» ўз майдонида аутсайдер «Ҳатта» дарвозасига жавобсиз 3та тўп киритиб, 45 очко билан 3-ўринга кўтарилиб олди. «Ҳатта» эса 9 очко билан сўнгги поғонага жойлашган. Мезбонлар сафида Отабек Шукуров тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, меҳмонлар таркибида Достон Ҳамдамов 62-дақиқада захирага олинди. 

«Шабоб Ал Аҳли» эса меҳмонда 2-ўриндаги «Банияс» билан дуранг ўйнади ва 44 очко билан 5-поғонага тушди. Одил Ҳамробеков тўлиқ ўйин ўтказган бўлса, Жалолиддин Машарипов 2-бўлим бошида майдонга тушди.

БАА Про лигаси, 24-тур, 3 май
Шаржа — Ҳатта 3:0
Голлар: Солиҳ (60), Бовазир (65), Жуниньо (82). 

Банияс — Шабоб Ал Аҳли 0:0

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар