03.05.2021 18:49
1999
Темур Кападзе ва Рўзимбой Аҳмедов – Про лигада ой лауреатлари

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Про лиганинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини эълон қилди. 

Про лига клублари бош мураббийи ва сардорлари ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, «Хоразм» ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов Про лиганинг апрель ойидаги энг яхши ўйинчиси номига лойиқ кўрилди. 33 ёшли тажрибали форвард ўтган ойда 3 ўйинда 4та голга муаллифлик қилган. 

Рўзимбойдан ташқари, ушбу соврин учун Олег Марчук («Динамо»), Алишер Одилов («Олимпик») ва Марко Обрадович («Нефтчи») сингари футболчилар ҳам даъвогарлик қилишганди.

Ойнинг энг яхши бош мураббийи дея «Олимпик» устози Темур Кападзе топилди. Олимпиячилар Кападзе қўл остида ўтган ойдаги 3 ўйинда 2та ғалабага эришишди. 

Бу соврин учун номзодлар қаторига Александр Ежов («Хоразм») ва Илҳом Мўминжонов («Нефтчи») ҳам киритилганди.

Маълумот учун, март ойида «Орол» ҳужумчиси Азамат Алланиёзов ва «Бухоро» собиқ бош мураббийи Даврон Файзиев Про лигада тенгсиз деб топилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар