03.05.2021 18:32
4833
Пике: «Атлетико»ни мағлуб этишимиз шарт. Ҳаммаси ўз қўлимизда»

«Барселона» ҳимоячиси Жерер Пике Ла Лига доирасида кейинги турдаги рақиб «Атлетико» билан ўйин олдидан фикрларини билдирди.

«Атлетико» билан ўйинга тайёргарлик кўришни бошлаб юбордик. Бизни фақат ғалаба қониқтиради. Бу рақибни мағлуб этишимиз шарт. Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Ҳаммаси ўз қўлимизда, майдонимизда ўтадиган муҳим баҳсда уч очкони қўлга киритишдан бошқа йўлимиз йўқ», - дея келтиради Пикенинг сўзларини Goal.

Ла Лига 35-тури доирасидаги «Барселона» - «Атлетико» учрашуви 8 май куни «Камп Ноу»да ўтказилади. Ўйин соат 19:15да бошланади.

Маълумот учун, 34-турдан кейин «Атлетико» 76 очко билан турнир жадвалини бошқараётган бўлса, «Барселона» 74 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар