03.05.2021 22:52
8981
Теглар
Месси «Атлетико» билан ўйин олдидан уйида жамоадошларига кечки овқат ташкиллаштирди

«Барселона» сардори Лионель Месси Ла Лиганинг 34-туридан ўрин олган «Валенсия»га (3:2) қарши баҳсдан сўнг жамоадошлари учун кечки овқат ташкиллаштирди.  

Diario Sport'нинг ёзишича, бугун — 3 май куни аргентиналик ҳужумчи ўз уйига Каталония клуби футболчиларини таклиф қилди. Месси бу орқали «Валенсия» устидан қозонилган ғалабани нишонлашни ва «Атлетико»га қарши ўйин олдидан жамоадошларининг кайфиятини кўтаришни хоҳлади.

«Барселона» (74 очко) 8 май куни Ла Лига 35-турида пешқадам «Атлетико»ни (76) қабул қилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар