03.05.2021 18:01
2989
Теглар
Мбаппе «ПСЖ» билан Манчестерга йўл олди. Футболчи ҳали жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмаган

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар лигаси яримфинал жавоб учрашуви доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин, дея хабар бермоқда La Parisien.

Парижликларнинг 22 ёшли ҳужумчиси шанба куни Франция чемпионати доирасидаги «Ланс»га қарши ўйинни (2:1) оёқ мушакларидаги жароҳат сабабли ўтказиб юборган бўлса-да, Мбаппе «ПСЖ» билан бирга Манчестерга жўнаб кетди. Қайд этилишича, Килиан ҳали жароҳатидан тўлиқ тузалмаган.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» – «ПСЖ» ўйини 4 май куни бўлиб ўтади. Учрашув соат 23:59да бошланади. Дастлабки баҳсда инглиз клуби француз жамоаси устидан сафарда 2:1 ҳисобида зафар қучганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар