03.05.2021 10:53
1040
Куманнинг ёрдамчиси: «Характер кўрсатдик. Чемпион бўлишимизга ишонамиз»

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куманнинг ёрдамчиси Алфред Шройдер Ла Лиганинг 34-туридан ўрин олган «Валенсия»га (3:2) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Характер кўрсатдик ва ўтказиб юборилган голга тўғри муносабатда бўлдик. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, аммо гол ура олмадик. «Валенcия» яхши ҳимояланди. Лекин қийин рақиб билан ўйинда устунлик қилдик ва ҳақли ғалабага эришдик.

Ҳамон курашдамиз. «Барселона» совринга жуда яқин. Бошқаларга эмас, фақат ўзимизга қараймиз. «Атлетико»га қарши ўйин финал бўлмайди. Олдинда яна 4та ўйин бор. Ишонамизки, футболчиларимиз чемпионликни қўлга кирита олишади. 

«Атлетико» билан январь ойидаги фарқни йўқотдик. Сўнгги 3 ойда яхши натижаларга эришдик», – дея Шройдернинг сўзларини келтиради Маrca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар