03.05.2021 11:43
2097
«Боруссия» Д спорт директори Ҳоланднинг келаси мавсумда ҳам жамоада қолишини маълум қилди

«Боруссия» Д спорт директори Себастьян Кёль ҳужумчи Эрлинг Ҳоланд келаси мавсумда ҳам жамоада қолишини айтди. 

«Эрлинг янги мавсумни «Боруссия» Дортмундда ўтказишига ишонаман. Унинг ўзи ҳам бунга рози. Уни ҳар куни кўряпман ва айтишим мумкинки, у бор эътиборини жамоага қаратган», — дея Кёлнинг сўзларини келтиради Daily Mail. 

Аввалоқ Ҳоланднинг агенти Мино Райола ва футболчининг отаси «Барселона», «Реал» ҳамда АПЛ грандлари билан музокаралар олиб боришганди. 

Ҳужумчининг «арилар» билан шартномаси 2024 йил ёзигача мўлжалланган. У бу мавсумда Бундеслигада 26та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол ва 7та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар