03.05.2021 16:33
2236
«Барса»дан учралган мағлубиятдан кейин Хави Грасия «Валенсия»дан истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига Гонсалес тайинланди

«Валенсия» клуби расмий сайти жамоа бош мураббийи Хави Грасия истеъфога чиқарилгани ҳақида эълон қилди.

«Клуб ҳамкорлик ва ўз ишига содиқлик билан ёндашгани учун Хави Грасияга миннатдорчилик билдиради. Мураббийнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қоламиз», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, клуб бош мураббийи жамоанинг қониқарсиз натижалари туфайли лавозимидан озод этилган. Испаниялик мутахассис ўрнига «Валенсия» бош мураббийи вазифасини бажарувчи этиб жамоасининг собиқ футболчиси, 57 ёшли Салвадор Гонсалес тайинланган. 

Маълумот учун, «Валенсия» Ла Лига 34-тури доирасида якшанба куни «Барселона»га мағлубиятга (2:3) учраганди. «Кўршапалаклар» 34-турдан кейин турнир жадвалида 36 очко билан 14-ўринда боришмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Грасия 2020 йилнинг июль ойида клубда иш бошлаганди. Мураббийнинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар белгиланган бўлса-да, клуб келишувни бекор қилди. Грасия бунгача Қозоннинг «Рубин», «Олимпиакос», «Альмерия», «Осасуна», «Малага», «Уотфорд» клубларида ҳам фаолият юритган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар