03.05.2021 08:34
754
Артета: «Ўйинни назорат қилдик. Премьер-лигага эътиборимиз пасаймаганини исботладик»

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг 34-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га (2:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ҳали ҳам Премьер-лигага эътиборли эканлигимизни ушбу ўйин исботлади. Футболчилар тўғри ишлашди. Ўйинни бошиданоқ назорат қилдик, зарур вақтда тезликни оширдик. Дастлабки гол бизга ишонч берди.

Ўйинлар кўплиги сабабли таркибни янгилашимиз керак эди. «Арсенал» пайшанба куни «Вильярреал»га (1:2) қарши жуда қийин баҳсни ўтказди, аммо жамоа барибир «Ньюкасл» билан ўйинга катта эътибор қаратди ва шу сабабли ғалаба қозонди. 

Бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, чемпионатни иложи борича юқори ўринда якунлашимиз керак. Бунинг учун бугунгидек ғалабалар керак», – дея Артетанинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар