02.05.2021 14:36
8753
«Спартак» Остон Ўрунов учун «Уфа»дан қанча сўраётгани маълум бўлди

Москванинг «Спартак» клуби ҳуқуқий жиҳатдан ўзига тегишли бўлган Остон Ўруновга нарх белгилади, дея хабар беради «РБ Спорт».

«Уфа» клуби бош директорлигига қайтган Шамил Газизов жамоада ижара асосида тўп сураётган ўзбекистонлик 20 ёшли футболчи трансферини сотиб олиш ҳаракатида эканлиги ҳақида гапирган эди. 

Қайд этилишича, уфаликлар бу борада Москва клубига 1 миллион евро миқдоридаги расмий таклиф жўнатган, «Спартак» раҳбарияти эса жавоб хатида ўзбек футболчисини 3 миллион евродан кам нархда сотмаслигини маълум қилган.

Маълумот учун, Ўрунов 2020 йилнинг февраль ойидан буён «Уфа»да тўп сураётган, аммо август ойида 1 миллион евро эвазига «Спартак»га ўтганди. Газизов «Спартак» бош директорлигидан яна «Уфа» раҳбарлигига қайтгач, «Уфа» февраль ойида Ўруновни ижара асосида қайтарди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар