02.05.2021 16:12
3350
Неймар: «Манчестер Сити»ни мағлуб этиш учун майдонда жон беришга ҳам тайёрман»

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Неймар Чемпионлар лигаси яримфинал жавоб учрашуви доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши ўйин ҳақида фикрини билдирди.

«Манчестер Сити»га қарши дастлабки ўйин жуда ҳам оғир ўтганди. Аммо статистика нима дейишидан қатъи назар биз энг аввало ўзимизга ишонишимиз керак. Ҳар бир парижлик бизга ишониши лозим. Мен олдинги сафда туриб жамоам учун жанг қилишга тайёрман. Рақибни мағлуб этиб, финалга чиқиш учун қўлимдан келган барча ишни, керак бўлса майдонда жон беришга ҳам тайёрман», - дея Неймарнинг сўзларини келтирмоқда «ПСЖ» матбуот хизмати.

Маълумот учун, «ПСЖ» — «Манчестер Сити» ўртасидаги дастлабки ўйинда инглизлар Франциядан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишган. Жавоб учрашуви 4 май, сешанба куни Манчестерда ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар