01.05.2021 15:30
678
Теглар
Сульшер: «Клублар Суперлигадан воз кечганидан хурсандман»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийии Оле-Гуннар Сульшер Суперлига ва мухлисларнинг норозилиги ҳақида фикрини билдирди.

«Клублар жиддий қарор қабул қилишдан аввал мухлислар фикрини ҳам эшитиши муҳим. Бу борада ўзаро фикрлар алмашинуви бўлиши керак. Клублар Суперлига лойиҳасидан воз кечганидан хурсандман. Бундай тижорий турнирлар олдинга юриш учун ягона йўл бўлиб қолмаслиги лозим. Мухлисларнинг норозилик намойишлари ҳам тинч йўл билан амалга оширилиши муҳим», - дея Сульшернинг сўзларини келтирган The Guardian.

Аввалроқ, «МЮ» ва Англиянинг бошқа клублари Суперлигадан чиқишини эълон қилгач, «Манчестер Юнайтед» вице-президенти Эд Вудворд 8 йиллик фаолиятидан кейин йил якунида истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар