01.05.2021 02:57
8432
Теглар
ОЧЛ. ОКМК «Истиқлол»дан реванш олди, «Шабоб Ал Аҳли» «Ал Ҳилол»ни мағлуб этди

Осиё Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичи ўйинлари якунига етди. 

ОЧЛ. ОКМК «Истиқлол»дан реванш олди, «Шабоб Ал Аҳли» «Ал Ҳилол»ни мағлуб этдиОКМК гуруҳ пешқадами «Истиқлол» устидан Зафар Полвонов ва Йован Жокичнинг голлари эвазига ғалаба қозонди ва 2-турдаги мағлубият учун (2:3) реванш олди. 

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Шабоб Ал Аҳли» мезбон «Ал Ҳилол»ни да Крузнинг дубли эвазига мағлуб этди. 

Шу тариқа «Истиқлол» 10 очко билан пешқадам сифатида 1/8 финалга йўл олди. Худди шунча очкога эга «Ал Ҳилол» энг яхши 2-ўринлар қаторига кириш учун қолган гуруҳлардаги ўйинлар якунланишини кутади. «Шабоб Ал Аҳли» (7) учинчи, ОКМК (7) тўртинчи ўриндан ўрин олди. 

ОЧЛ, 6-тур, 30 апрель

Истиқлол — ОКМК 1:2
Голлар: Соиров (87, пенальти) —  Полвонов (69), Жокич (79). 
Истиқлол — Руслан Ятимов, Андрей Мишенко, Алексей Ларин, Аҳтам Сафаров, Манучеҳр Сафаров, Шаҳрам Сулаймонов (Ҳуршид Жўраев, 81), Ваҳдат Ҳанонов, Алишер Жалилов, Муҳаммаджон Раҳимов, Манучеҳр Жалилов, Рустам Соиров.
ОКМК — Ботирали Эргашев, Дилшод Аҳмадалиев (Мирғиёс Сулаймонов, 71), Аббос Отахонов, Сардор Раҳмонов, Акром Комилов, Йован Жокич, Санжар Турсунов (Дилшод Жўраев, 60), Миржамол Қосимов (Зафар Полвонов, 46), Элвин Фортес (Мурод Тошматов, 63), Александр Касьян, Шоҳруҳ Гадоев (Ҳусниддин Ғофуров, 46).

Ал Ҳилол — Шабоб Ал Аҳли 0:2
Голлар: да Круз (54 пенальти, 90).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар