01.05.2021 12:04
4586
Месси Пеленинг рекордини янгилаган ўйинда кийган бутсаларини сотди. Маблағ Барселонадаги касалхона ҳисобига ўтказилди

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Пеленинг рекордини янгилаган ўйинда кийган бутсаларини аукционда сотди. 

Christies'нинг ёзишича, бутсалар 125 минг фунтга сотилган. 

Маблағ Барселонадаги Валль д'Эброн касалхонасига ҳисобига ўтказилди. Пуллар соғлиқни сақлаш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун сарфланади.

Эслатиб ўтамиз, Месси «Вальядолид» (3:0) билан баҳсда каталонияликлар сафидаги 644-тўпини киритиб, Пеленинг бир клубда урган голлари сони бўйича рекордини (643) янгилаганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар