30.04.2021 10:24
2239
Сульшер: «Финал масаласи ҳал этилмади. Болаларча хатолардан сўнг голлар ўтказдик»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Европа Лигаси яримфинали доирасидаги «Рома»га (6:2) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Менимча, финал масаласи ҳал этилмади. Яхши ўйнадик, аммо рақиб кучли эканлигини биламиз. «Рома» биз тақдим этган икки имкониятдан икки гол урди. Уларда «Аякс» билан ўйинда ҳам кўп имкониятлар бўлмаганди, аммо ғалаба қозонишганди. 

Иккинчи бўлимда яхши ўйнадик. Вазиятларимиздан фойдаландик. Характер кўрсатиб, камбэк қилдик. 

Иккала гол ҳам болаларча хатолар натижасидир, юқори даражали ўйинларда бундай қилиш мумкин эмас», — дея Сульшернинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар