30.04.2021 09:06
1228
Миржалол Қосимов: «ОКМК мухлислар ва жамоа ғурури учун ўйнайди»

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ОЧЛ 6-туридан ўрин олган «Истиқлол»га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Биз учун имкониятлар тугаган. Лекин мусобақани чиройли тарзда якунлаб қўйишимиз керак. ОЧЛдаги охирги ўйинда мухлисларга чиройли ўйин тақдим этиб, ғалаба учун курашамиз. ОКМК мухлислар ва жамоа ғурури учун ҳам ўйнайди. ОЧЛ тугаётгани билан ҳаёт давом этади. Бизни ички чемпионатда ҳали узоқ мавсум кутмоқда. Эртанги баҳсга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Иккала жамоада икки хил вазият. «Истиқлол» билан ўйин қизиқарли бўлади»

Эртага ОКМК ҳам «Истиқлол»дек ўйинни ҳимоядан қурадими? Биз ҳимоявий услубда ўйнамаймиз. Йўқотадиган нарсамиз йўқ. Эртага «Истиқлол»нинг тартибли ҳимоясини ёриб ўтишга интиламиз. «Истиқлол»нинг ҳимояси нафақат биз учун, балки «Шабоб Ал Аҳли» ва «Ал Ҳилол»га ҳам катта муаммо бўлди. 

Ёшларга, албатта, имкониятлар берилади. Ўтган ўйинларда ҳам имкониятлар берилди», — дея Қосимовнинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар