29.04.2021 11:37
7068
Манба: «Милан» ЕЧЛга чиқа олмаса, Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига 2 номзод бор

Стефано Пиоли муддатидан аввал «Милан»ни тарк этиши мумкин. 

La Gazzetta dello Sport'нинг ёзишича, «россонери» мавсум якунига кўра Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга чиқмаса, клуб раҳбарияти шартномаси 2022 йил ёзигача мўлжалланган Пиолини истеъфога чиқаради. 

Calciomercato'нинг хабар қилишича, Пиоли ўрнига 2 номзод бор. Булар – «Милан»нинг собиқ устози Массимилиано Аллегри ва «Верона» бош мураббийи Иван Юрич.

Февраль ойида А Серия пешқадами бўлиб турган «Милан» ҳозирда 5-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар