28.04.2021 20:31
3033
Теглар
Сульшер 2007 йили «МЮ» «Рома»ни 7:1 ҳисобида мағлуб этгани ҳақида: «Ўша спектаклни такрорлашни хоҳлаймиз»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Европа Лигаси яримфиналидан ўрин олган «Рома»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Мавсум якуни яқинлашар экан, ўйинларда нафақат ишонч, балки омад ва маҳорат ҳам талаб қилинади. 5та яримфиналга қадар жуда яхши ишладик. Энди финалгача боришни хоҳлаймиз.

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи сифатида кубок кўтарган куним орзум амалга ошади. Бунинг учун ишлаяпмиз. Мақсадимиз — мавсумни соврин билан якунлаш ва уни нишонлаш. Бу жамоа учун нимани англатишини биламан».

2007 йили Чемпионлар Лигаси чоракфиналида «МЮ» «Рома» устидан 7:1 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида:

«Ўша иккала ўйинни ҳам эслайман. Биринчи ўйинда асосий таркибда майдонга тушгандим. 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг жавоб баҳсида жуда яхши натижага эришдик. Сеҳрли оқшом бўлганди. Алан Смит ажойиб ўйнаган. «Юнайтед» нималарга қодирлигини намойиш этгандик. Ўша спектаклни такрорламоқчимиз», — дея Сульшернинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар